Россиянинг ҳалокатга учраган A321 самолётининг парчалари таҳлилларни давом эттириш учун Қоҳирага юборилади. Бу ҳақда «РБК» ҳалокат юзасидан суриштирув олиб бораётган тергов комиссияси раҳбари Айман ал-Муқаддамнинг маълумотига таяниб хабар берди.
Унинг таъкидлашича, самолёт қисмлари «хавфсиз жойга» кўчирилади.
Комиссия раҳбарининг таъкидлашича, A321 самолёти бўлакларининг таҳлили унинг ҳавода парчаланиб кетганлигидан гувоҳлик беради. Синай яриморолидаги ҳалокат сабабларини аниқлашга ҳали эришилмади, мутахассислар текширишни давом эттирмоқда. Комиссиянинг 58 аъзоси, жумладан, россиялик мутахассислар яқин кунларда ҳалокат жойига етиб келади. Ал-Муқаддамнинг таъкидлашича, аввалроқ бу ташриф ноқулай об-ҳаво туфайли амалга ошмаган.
Эслатиб ўтамиз, A321 лайнери борт ўзиёзарларини расшифровка қилиш билан шуғулланаётган терговчилар ёзувларда двигатель бузилиши билан боғлиқ бўлмаган портлаш қайд этилганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)