Портлаш натижасидаги кўчки 5 ноябрь, пайшанба куни маҳаллий вақт билан 18:00 да мамлакатнинг шимолий-ғарбий қисмидаги Гансу провинциясида жойлашган конда юз берган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Портлаш юз берган вақтда конда беш нафар ишчи бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Қутқарув хизмати вайроналар остидан ҳалок бўлган кон ишчиларини чиқариб олган. Маълумотларга кўра, кондаги иш жараёнида тез-тез портлаш кузатилади.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)