Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) руль бошқарув тизимидаги носозлик хавфи муносабати билан Boeing 737 самолётларининг намунавий сертификатини чақириб олди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
ДАҚ АҚШ федерал авиация маъмуриятига Boeing 737 парвозлари хавфсизлиги юзасидан расмий сўроқ билан мурожаат қилган. Қўмитанинг таъкидлашича, олинган жавобда Boeing 737 самолётларидан фойдаланиш хавфсиз эканлигини тасдиқловчи хулоса берилмаган.
Россия авиацияси Boeing 737 сертификатининг чақириб олиниши муносабати билан 6 ноябрь куни ДАҚ раҳбарлари ва ушбу турдаги самолётлардан фойдаланувчи авиакомпаниялар вакиллари билан йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)