2015 йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбатда Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг Ўзбекистонга ташрифи ва олий даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)