Американинг Стилуотер шаҳрида (Оклахома штати) ўтказилаётган парадни кузатиб турган томошабинлар орасига автомобилда ёриб кирган аёлга нисбатан расмий айблов эълон қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» маҳаллий ҳукумат маълумотига таяниб хабар беради.
Ҳукуматнинг маълум қилишича, 25 ёшли Адасия Чемберс тўрт кишини ўлдирганликда, шунингдек, 50 га яқин кишининг яраланишига олиб келган босқинчиликда айбланмоқда.
Ҳозирда Чемберс ҳибсда сақланмоқда, ишни судда кўриш қачондан бошланиши ҳозирча эълон қилинмади. Унинг айбдор эканлиги айбловнинг барча бандлари бўйича ўз тасдиғини топса, унга нисбатан умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 24 октябрь, шанба куни маҳаллий вақт билан 10:30 да Стилуотер шаҳридаги кампус ёнида содир бўлган эди. 25 ёшли аёл бошқараётган енгил автомобиль дастлаб полиция мотоциклини уриб юборган, сўнг, оломонни ёриб кирган.
Изоҳ (0)