Айни кунларда хонанда Анвар Собировнинг лицензияси қайтариб берилганлиги ҳақида маълум қилинмоқда. Бу ҳақда UZ24 хабар беради.
Нашр хонанда билан телефон орқали боғланганда, буни унинг ўзи ҳам тасдиқлаган. Анвар Собиров, шунингдек, ўтган уч ой давомида тушкунликка тушмасдан, ижод қилишдан тўхтамаганлигини, бир нечта янги қўшиқлар ёзганини ва тез кунда бир йўла учта альбомининг тақдимотини ўтказишни режалаштирганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, хонанда маънавият тарғиботи борасидаги дарсларга қатнашмаганлиги учун шу йилнинг июль ойида «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан лицензиядан маҳрум қилинган эди.
Изоҳ (0)