Мьянма шимоли-ғарбида дарё паромининг ҳалокатга учраши оқибатида камида олти киши қурбон бўлди, яна олти киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, «ТАСС» хабар беради.
65 нафар йўловчиси бўлган кема 1 ноябрь, якшанба куни Чиндуин дарёсида чўкиб кетди. Ҳалокат сабаблари ҳақида маълум қилинмади.
Қутқарувчилар йўқолган йўловчиларни топиш учун қидирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)