Исёнчилар Жанубий Суданда бир ҳафта аввал қўлга олинган БМТнинг 13 нафар ходимини озод қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» ташкилотнинг мамлакатдаги вакили Элен Маргрет Лож маълумотига таяниб хабар берди.
Бир гуруҳ қуролланган исёнчилар 26 октябрь, ўтган душанба куни БМТ тинчликпарварлари учун Нил орқали ёқилғи олиб ўтаётган баржага ҳужум қилган эди. Баржадаги юк талон-торож қилиниб, барчаси Жанубий Судан фуқароси бўлган БМТнинг шартнома асосидаги ходимлари эса гаровга олинган эди. Босқинчилар, шунингдек, кейинчалик қўйиб юборилган 20 нафар «кўк каскалар»ни ҳам қўлга олган эди.
БМТнинг шартнома асосида ишловчи ходимларини озод қилиш ҳолатлари ҳақида маълум қилинмади.
Изоҳ (0)