Мехико штатида номаълум жиноятчилар 31 октябрь, шанбага ўтар кечаси йўловчи автобусларига саккизта портлаш қурилмасини жойлаштирган, уларнинг ярми ишга тушган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Транспорт компанияси раҳбари Хуан Санчес Пелаеснинг маълум қилишича, портлашлар Мексика пойтахти чекка қисмидаги «Лас-Америкас» бекатида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ автобусларга жиддий зарар етган.
Пелаеснинг сўзларига қараганда, барча қурилмалар таймерлар билан жиҳозланган бўлиб, «Лас-Америкас» бекатида ҳаракатга келтирилиши лозим бўлган. Портлаш учун жавобгарликни ҳеч ким зиммасига олмади.
Ҳодиса юзасидан прокуратура ходимлари тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)