Европа футбол ассоциациялари иттифоқининг (УЕФА) биринчи вице-президенти, яқинда 2018 йилги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмитага раҳбар этиб тайинланган испаниялик Анхель Мария Вильяр ва 2006 йилги ЖЧ таклиф қўмитасига раҳбарлик қилган афсонавий немис футболчиси Франц Беккенбауэр коррупцияда гумон қилинаётган мансабдорлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Маълум қилинишича, 2006 йилги ЖЧ сайловларида овозларни сотиб олишда гумон қилинаётган Вильяр ва Беккенбауэрнинг иши тергов комиссиясидан ФИФА ахлоқ қўмитасининг арбитраж комиссиясига тақдим этилган.
ФИФА ахлоқ қўмитасининг мустақил тергов палатаси ФИФА президенти Йозеф Блаттер, УЕФА президенти Мишель Платини ва ташкилотнинг собиқ бош котиби Жером Валькега қарши тергов ишлари давом этаётганлигини тасдиқлади.
Изоҳ (0)