«Трансаэро» директорлар кенгаши «Аэрофлот» давлат ташувчиси вакили Дмитрий Саприкинни компания бош директори лавозимидан олиб ташлади, деб хабар беради «Газета.ru».
«Трансаэро»нинг янги бош директори этиб амалдаги учувчи, авиакомпания парвоз директори ўринбосари Валерий Зайцев тайинланди.
Эндиликда «Трансаэро» авиакомпаниясининг собиқ директори Дмитрий Саприкин «Трансаэро»нинг 75 фоиз акцияларини «Аэрофлот» томонидан бир рублга сотиб олиш ҳақидаги музокаралар давомида «Аэрофлот» томонидан тайинланган эди. У «Трансаэро»ни банкрот деб топиш ҳақида ариза берган эди.
Изоҳ (0)