Тожикистон ва Арманистон куннинг кечки пайтида сайр қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлардан деб топилди. Бу ҳақда Knews хабар беради.
The Independent нашри ўтказган сўровда иштирокчиларга «Кечки пайт шаҳрингиз ёки маҳаллий турар-жойингизда сайр қилаётиб, ўзингизни хавфсиз деб ҳис қиласизми?» саволи билан мурожаат этилди. Берилган жавоблар асосида тунги сайрлар учун энг хавфсиз ва хавфли мамлакатлар рейтинги тузилди.
Рейтингга кўра, хавфсиз мамлакатлар ўнлигига Тожикистон, Арманистон (саккизинчи ва тўққизинчи ўринларда), шунингдек, Сингапур, Гонконг, Норвегия, Испания, Руанда, Индонезия ва Словения кирди. Ўнинчи ўринни Австрия эгаллади.
Сўров иштирокчиларининг фикрига кўра, тунда кўчага чиқиш хавфли деб ҳисобланган мамлакатлар қаторидан Венесуэла, Габон, Конго, Парагвай ва Афғонистон жой олди.
Изоҳ (0)