Новосибирскдаги баланд биноларнинг юқори қаватларида яшовчи ёки ишловчи кишилар Афғонистонда содир бўлган кучли зилзиланинг акс-садосини сезди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Ҳақиқатан ҳам кучсизроқ ер қимирлаши бўлиб ўтди. Бу Афғонистон ва Тожикистон чегарасида содир бўлган зилзиланинг акс-садоси эди. Баъзи кишилар уни пайқаган, бироқ аҳоли қўнғироқларининг сони унчалик кўп эмас», — дейди ФВВ ҳудудий бўлинмаси вакили.
У ҳеч қандай вайронагарчиликлар бўлмаганлиги ва ҳеч ким жабрланмаганлигини маълум қилди. Эвакуация ҳам амалга оширилмаган.
Ҳодиса гувоҳларидан бирининг сўзларига қараганда, кишилар тахминан 6-қават баландлигида ер қимирлашини сезган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндикуш тоғларида 26 октябрь, душанба куни Афғонистон вақти билан 14:09 да 7,5 магнитудали зилзила юз берди.
Изоҳ (0)