Хитойнинг Пэнлай шаҳрида (Шаньдун вилояти) автомобилнинг портлаши натижасида уч киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» Хитойнинг Sina янгиликлар портали маълумотига таяниб хабар берди.
Ҳодиса 23 октябрь куни тонгда юз берди. Воқеа гувоҳлари бир нечта автомобилнинг ёниб кетганлигини маълум қилди.
Ҳозирги пайтда фавқулодда ҳолат юз берган жойда қутқарув ишлари олиб борилмоқда, ҳодиса сабаблари юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)