Россия президенти Владимир Путин ўзининг аргентиналик ҳамкасби Кристина Фернандес де Киршнернинг Буэнос-Айрес губернаторлиги учун сайловолди акциясидаги рақсини мақтади. Иккала раҳбарнинг суҳбати «Россия 24» телеканали орқали намойиш этилди.
«Сиз сиёсий ландшафтни безадингиз. Сиз рақсни жуда нафис ва ўйлашимча, мутлақо Аргентина услубида тақдим этдингиз», — деб таъкидлади Путин.
Икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 130 йиллигига бағишланган видеоконференция давомида раҳбарлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва энергетика соҳасидаги муваффақиятларни 15 дақиқа муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина президенти Кристина Фернандес де Киршнернинг митинг вақтидаги кутилмаган рақси интернет-сенсацияга айланган эди.
Изоҳ (0)