Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин юқори мансабдорлар ҳамроҳлигида Пхеньяндаги янги «Мирэ» олимлар кўчасини кўздан кечирди, деб хабар беради «Газета.ru».
У, шунингдек, жиҳозланган уйлардан бирига кириб, ундаги қулайликларга баҳо берди.
Ким Чен Ин бинолар партия томонидан маъқулланган дизайнда қурилаётганлигини кўриш ёқимли бўлганлигини таъкидлади. У қурувчи аскарларга нисбатан худди ота-оналар фарзандларига қилгандек ғамхўрлик қилиш ҳақида офицерларга топшириқ берди.
Суратларнинг қанчалик ҳаққоний эканлиги номаълум, чунки улар фақат Шимолий Корея Марказий янгиликлар агентлиги томонидан тарқатилган.
Изоҳ (0)