Таниқли қизиқчи ва актёр Шукрулло Исроилов 20 октябрь куни тўнғич ўғлини уйлантирди. Никоҳ оқшомидан олинган суратлар билан унинг ҳамкасби Ҳалима Ибрагимова Instagram’даги саҳифасида бўлишди.
Тўй пойтахтдаги «Осиё Гранд» ресторанида бўлиб ўтди. Расмлар гувоҳлик беришича, кечада Юлдуз Усмонова, Обид Асомов, Валижон Шамсиев ва бошқа кўплаб қўшиқчи ва актёрлар иштирок этди.
Шукрулло Исроиловнинг икки ўғил ва бир қиз фарзанди бор.
Изоҳ (0)