Париж олий суди режиссёр Льюк Бессоннинг EuropaCorp кинокомпаниясини америкалик режиссёр Жон Карпентернинг «Нью-Йоркдан қочиш» фильмини плагиат қилганлиги учун жаримага тортди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Суд ҳукмига кўра, Бессон томонидан 2012 йилда суратга олинган «Ҳеч нарсага қарамасдан» («Lockout») фильмида америкалик режиссёрнинг картинасидаги ғоя ва образлар, шунингдек, баъзи образлар ўғирланган.
Қайд этишларича, Бессоннинг кинокомпанияси Америка фильми сценарий муаллифига 10 минг, режиссёрига 20 минг евро, прокат компаниясига эса қўшимча 50 минг евро тўлаши керак.
Жабрланувчи томон 3 миллион евро миқдорида компенсация пули талаб қилаётган эди.
Изоҳ (0)