Россия ва АҚШ Сурия бўйлаб парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги меморандумни имзолади. Бу ҳақда «РБК» Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов маълумотига таяниб хабар беради.
Меморандум республика ҳаво ҳудудидаги барча самолётлар ва учувчисиз учар қурилмаларнинг ҳаракатларини қатъий белгилаб беради ҳамда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадини кўзда тутади.
«Меморандум Россия ва АҚШ авиацияси ўртасида нохуш ҳодисалар юзага келишининг олдини олишни кўзда тутувчи қоидалар ва чекловлар мажмуасини ўз ичига олади», — деб таъкидлади Антонов.
Пентагон ҳам меморандум имзоланганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда бошқарма расмий вакили Питер Кук маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг тўлиқ матни Россия илтимосига биноан чоп этилмаган.
Изоҳ (0)