19 октябрь куни Тошкентдаги Александр Сергеевич Пушкин ҳайкали ёнида шеърият ишқибозлари йиғилиб, Царское Село лицейи очилган санани нишонлади, дея хабар бермоқда «12news.uz». Россиядаги ушбу лицей А.С. Пушкин таълим олган даргоҳ сифатида таниқлидир.
Ушбу акция «Россотрудничество» (МДҲ, чет элдаги россияликлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик бўйича Федерал агентлик) ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги Россия маданият маркази кўмагида ўтказилди.
Тадбирда Тошкентдаги Суворов билим юртининг собиқ ўқитувчиси Маничева Вера Васильевна ҳам қатнашди. «92 ёшли шеърият мухлисаси Пушкиннинг ‘Евгений Онегин’ асарини тўлиқ ҳолича ёддан айтиб бера олади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)