Дунёда энг оғир вазнли аёл деб ҳисобланадиган америкалик Катрина Рейдфорд, бир неча йил олдин 400 килограммдан ортиқ вазнга эга бўлиб, ҳозирда икки баробарга озди. Бу ҳақда Huffington Post келтирган маълумотларга асосланиб, «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Ўзини «Ярим тоннали аёл» деб номлаб келган Рейдфорд ҳозир 203 килограмм оғирликдаги вазнга эга. Операция ҳамда ёғсиз гўшт ва мева-сабзавот маҳсулотларини чекланган миқдорда тановул қилишни белгиловчи қаттиқ парҳез уни ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берди.
Айни пайтда, америкалик аёл ортиқча бадан териси ва яна бир-неча ўн килограмм вазндан қутилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)