Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2015 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви якунланди. Финалда Тошкентнинг «Бунёдкор» ва Қаршининг «Насаф» клублари тўқнаш келди. Ўйин Жиззах шаҳридаги янги «Сўғдиёна» стадионида бўлиб ўтди, деб хабар беради «Championat.asia».

Фото: Twitter / @fcnasaf

Фото: Twitter / @fcnasaf

Финалнинг дастлабки бўлимида ҳисоб очилмади. 63-дақиқада «Бунёдкор» футболчиси Акром Комилов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. 71-дақиқада Артур Геворкян жарима тўпини чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди, Зуҳуров тўпни қайтара олмади — 0:1. 75-дақиқада Геворкяннинг бурчакдан узатиб берган тўпини Шерзод Аъзамов дарвозага йўллади — 0:2. 82-дақиқада Сато Минорининг зарбасидан сўнг тўп Шерзод Аъзамовга тегиб, дарвозага бориб тушди — 1:2.

Шу тариқа, «Насаф» ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон кубогида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон кубоги. Финал

Бунёдкор (Тошкент) – Насаф (Қарши) 1:2 Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Бахтиёр Намозов (Тошкент)Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).Голлар: Артур Геворкян, 71 — 0:1. Шерзод Аъзамов, 75 — 0:2. Шерзод Аъзамов, 82 (автогол) — 1:2.Бунёдкор: Муроджон Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов, Анвар Ғофуров, Шакер Зуаги, Минори Сато, Иван Милошевич, Достонбек Ҳамдамов (Виктор Карпенко, 80), Забиҳилло Ўринбоев (Воҳид Шодиэв, 74), Рустамжон Ашурматов, Элдор Шомуродов, Акром Комилов.Насаф: Элдорбек Суюнов, Мақсуд Каримов, Илҳом Шомуродов (Азамат Алланиёзов, 89), Артур Геворкян, Баҳром Абдураҳимов, Эркин Бойдуллаев, Шохруҳ Гадоев (Ҳамза Каримов, 90+2), Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, Одил Ҳамробеков, Фарруҳ Сайфиев.Четлатиш: Акром Комилов, 64.

Изоҳ
Асосий янгиликлар