Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров «Терроризмга қаршилик ва жасорат учун» мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда у «VKонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилган, дея хабар беради «Газета.ru».

Фото: «Dni.ru»

Фото: «Dni.ru»

«Франциянинг сиёсат ва халқаро ишлар маркази президенти Фабиан Бауссарт меҳмоним бўлди. У менга марказ раҳбарияти қарорига кўра тақдим этиладиган «Терроризмга қаршилик ва жасорат учун» мукофотини топширди. Америка ёки айрим Европа давлатлари пойтахтларида нима дейишаётганини билмайман, бироқ француз маркази террорчиликка қарши курашимизни «аъло»га баҳолади», — дея таъкидлаган Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Рамзан Қодиров ИШИД сафига қўшилган чеченистонликларнинг аксарияти йўқ қилингани тўғрисида хабар берган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар