Болгария чегара хизмати ходими Болгарияга Туркия орқали кирмоқчи бўлган афғонистонлик муҳожирни отиб ташлади. Бу ҳақда Agence France-Presse маълумотига асосланиб, «Европейская правда» хабар бермоқда.
«Ноқонуний муҳожирларнинг катта гуруҳи Туркия орқали Болгарияга ўтмоқчи бўлди. Улар ичидан бир киши қаттиқ жароҳатланди ва касалхонага олиб бориш йўлида ҳалок бўлди», — деб маълум қилди Болгария ИИВ матбуот котиби.
Гап шундаки, 50 нафарга яқин афғонистонлик муҳожир чегара патрули ҳамда полиция томонидан қўлга олиш чоғида бўйсунишни истамаган.
Муҳожирларда қурол бўлганлиги ҳақидаги хабарни Болгария ИИВ тасдиқламади. Бўлиб ўтган воқеа сабаб Болгария бош вазири Бойко Борисов Европа Иттифоқи етакчилари саммитини вақтлироқ тарк этишига тўғри келган.
Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бу воқеа Шенген зонасига кирмайдиган давлатлар ҳудудида содир бўлаётган илк жиддий вазиятдир.
Изоҳ (0)