Испаниядаги Каталония мухтор вилоятининг раиси вазифасини бажарувчи Артур Мас судда кўрсатма берар экан, 2014 йил 9 ноябрда мустақиллик мавзуида сўров ўтказганлиги учун сиёсий жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу хақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
15 октябрь, пайшанба куни Мас 2014 йил 9 ноябрда мустақиллик мавзуида сўров ўтказилганлик ҳолати юзасидан қўзғатилган иш бўйича Каталония Олий судида кўрсатма берди. Масга нисбатан тўртта айблов қўйилган бўлиб, булар: бўйсунмаслик, мансабдорлик жинояти, давлат маблағларини ноқонуний ўзлаштириш, давлат ваколатларини ноқонуний ижро этишдир. Маснинг сўроғи бир соатдан ортиқ давом этган.
Ўзининг кўрсатмаларидан кейин, «Мен, 9 ноябрда сўров ўтказиш юзасидан кўрсатган ташаббускорлигим учун ўзимни тўлиқ жавобгар, деб эълон қиламан», – дея баён қилган Мас.
Изоҳ (0)