Франция Ҳарбий-ҳаво кучларининг Сурияда амалга оширган ҳужумлари натижасида олти нафар француз террорчиси йўқ қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Франция бош вазири Мануэль Вальс ИШИДнинг тайёргарлик лагерларига қўшилганлар эртага уларга нисбатан зарба берилиши мумкинлигини билиб қўйиши лозимлигини маълум қилгандан бир кун ўтиб, террорчиларнинг йўқ қилинганлиги ҳақида хабар қилинди.
Франция Ҳарбий-ҳаво кучлари сентябрь ойи охирида биринчи марта ИШИДнинг Суриядаги позициялари бўйича авиаҳужумларни амалга оширди. Вальс ҳужумлар ўз-ўзини мудофаа қилиш мақсадида амалга оширилаётганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)