Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Тоййиб Эрдўғоннинг Туркия Россия газини сотиб олишдан бош тортиши эҳтимоли ҳақида айтган гапларидан хабардор. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Архив. Фото: «ТАСС»

Архив. Фото: «ТАСС»

Кремлдагилар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни сақлаб қолишга умид қилмоқда, Суриядаги операцияни эса Туркия билан чегараларда хавфсизликни таъминлашга кўмак деб баҳолашмоқда.

Кремль вакили, шунингдек, «Россия қуролли кучларининг Сурия армиясини қўллаб-қувватлаш бўйича операцияси бошлангунича, АҚШ раҳбарлигидаги турли мамлакатлардан ташкил топган коалиция бир йилдан ошиқроқ вақт давомида ИШИД позициялари деб баҳоланган ҳудудларга зарбалар берган»ини эслашни ҳам зарур деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия Россия ҳарбий самолётлари мамлакат ҳаво чегараларини бузганлиги билан боғлиқ можаролар туфайли ушбу давлатдан газ харид қилишни тўхтатиши мумкинлигини билдирган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар