Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат «Фьючерс» туркумига кирувчи Shymkent Open мусобақаси давом этмоқда. Ушбу турнирда ўзбекистонлик теннисчилар ҳам иштирок этмоқда, деб хабар беради «Оламспорт».
Турнирнинг жуфтлик баҳсларида учинчи рақам остида таснифланган Жўрабек Каримов ва Санжар Файзиев ҳамкорлиги ярим финалга йўлланма олган эди. Бироқ улар турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги – россиялик Маркос Каловелонис ҳамда болгариялик Александр Лазов жуфтлигига 5:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Изоҳ (0)