Германия канцлери Ангела Меркель Туркияга Европа Иттифоқининг тўлиқ аъзоси мақомининг берилишига қарши эканлигини яна маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Мен доим Туркиянинг Европа Иттифоқидаги тўлиқ аъзолигига қарши бўлганман ва шу фикрда қоламан», — деди у.
Шу билан бирга канцлер Европа муҳожирлар инқирозини енгиб ўтиши учун Туркия билан музокаралар олиб боришда давом этиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)