Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Гватемаладаги Санта-Катарина-Пинула шаҳрида рўй берган кўчки қурбонлари сони 215 кишига етди. 300 нафарга яқин фуқаро ҳамон бедарак йўқолган, деб қайд этилмоқда. Бу ҳақда мамлакат расмийлари маълумотларига таяниб, «Сегодня.ua» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Айни пайтда фожиа содир бўлган ерда деярли 560 нафар қутқарувчи ишламоқда. Кўчки рўй берган пайтдан бери 46 минг куб метр тупроқ чиқариб ташланди, бунда 50 та юк машинаси, 28 та трактор ва экскаватордан фойдаланилмоқда.

Олдинроқ 1 октябрда юз берган кўчки туфайли 186 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар