Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Аргентина президенти Кристина Фернандес де Киршнернинг Буэнос-Айресдаги митинг вақтидаги кутилмаган рақси интернет-сенсацияга айланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Давлат раҳбари ҳукмрон партиядан Аргентина президентлигига номзод — губернатор Даниэль Ссиолини қўллаб-қувватлаш мақсадида митингга келган.

Сайловолди тадбирининг якунида сиёсий мавзуда қувноқ қўшиқ қўйилган, президент Киршнер эса ўз ҳиссиётларини яшира олмай, юзлаб одамлар қаршисида ўзининг рақс қобилиятини намойиш этган.

Маълумот учун, Даниэль Ссиоли Аргентина президентлиги учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Аргентинадаги президент сайловларининг биринчи раунди 25 октябрга белгиланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар