Британиянинг WellChild хайрия ташкилоти мукофотининг жажжи соҳиблари шаҳзода Гарри билан Лондондаги учрашувда қироллик оиласи аъзосини масхарабоз деб ўйлади. Бу ҳақда The Daily Mail хабар беради.
«Сиз масхарабозмисиз? Менга шардан ҳайвонча ясаб бера оласизми?», — деди тадбир иштирокчиларидан бири тўққиз ёшли Нелли-Мэй Эванс. Қизчанинг бу саволи шаҳзода Гаррининг мириқиб кулишига сабаб бўлди.
«Мен ваъда беролмайман, лекин уриниб кўраман», — деб жавоб берди шаҳзода.
Таъкидлаш жоизки, ташкилот ушбу учрашувни оғир хасталикка чалинган болалар учун ўтказди.
Изоҳ (0)