6 октябрдан 10 октябргача Беларусда президентлик сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. Овоз беришнинг асосий куни 11 октябрдир. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Беларусь қонунчилигига мувофиқ, сайловчи сайлов куни ўз ҳудудидаги сайлов участкасига бора олмаса, муддатдан олдин ўз номзодига умумий овоз бериш участкасига бориб овоз бериши мумкин. Бугунги кунда мамлакатда ва унинг ташқарисида умумий овоз бериш участкалари сони 6,13 мингтага яқин. Сайлов кунида овоз бериш жараёнларига қатнаша олмаслик хусусида расмий тушунтириш талаб этилмайди.Бу кунларда умумий овоз бериш участкалари маҳаллий вақт билан 10:00 дан 14:00 гача ва 16:00 дан 19:00 гача ишлайди. Беларусь президентлигига сайловда овоз берувчи мамлакат фуқаролари сони 7 миллионга яқин.
Изоҳ (0)