Фақат ўтган йил давомида 80 миллион доллар маблағга эга бўлган Роналду қўшимча даромад келтирувчи бошқа фаолиятлар билан ҳам шуғулланишга қарши эмас. У Японияда суратга тушган, ёшлигини узоқ вақт сақлаб қолишга интилувчилар учун ўйлаб топилган ноёб қурилманинг рекламаси YouTube’га жойланган.
Бу ноёб қурилма юз учун мўлжалланган тренажёрдир. Уни ишлаб чиқарувчилар кун давомида бир неча дақиқа у билан машқ қилиш юз мушакларини яхши ҳолатда сақлашга, шунингдек, лўппи лунжлардан қутулишга ёрдам беришини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду Японияда ишлаб чиқарилган мускулларни чиниқтиришга мўлжалланган тренажёрни ҳам реклама қилган эди.
Изоҳ (0)