АҚШнинг Жанубий ва Шимолий Каролина штатларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сув ҳажми рекорд даражада кўтарилди ва 7 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters маълумотларига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Жанубий Каролина губернатори Никки Хэйли ушбу табиий офатни «мингйиллик жаласи» деб атаган, синоптиклар эса Конгари дарёсинининг суви 1936 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилганини айтмоқда.
Хэйли фуқароларни уйларини тарк этмасликка, қутқарувчиларни эса янада диққатлироқ бўлишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ АҚШ президенти Жанубий Каролинадаги кучли тошқин сабаб штатда фақвулодда ҳолат жорий этган эди.
Изоҳ (0)