Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Чегара билмас шифокорлар» халқаро нодавлат ташкилотининг Қундуздаги касалхонасига уюштирилган авиаҳужум қурбонлари сони 19 кишига етди. Бу ҳақда ташкилот Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилган, дея хабар беради «РБК».

Фото: «Deyerler.org»

Фото: «Deyerler.org»

Ташкилот маълумотларига кўра, жами 12 нафар шифокор ва 7 нафар бемор ҳалок бўлган. Шунингдек, 37 киши жароҳатланган бўлиб, улардан 19 нафари ташкилот вакилларидир. Касалхона бир соатдан зиёд бомбардимон қилингани айтилмоқда.

Олдинроқ америкалик ҳарбийлар касалхонага уюштирилган ҳаво ҳужумлари учун масъулиятни зиммасига олгани ва АҚШнинг Афғонистондаги қуролли кучлари бош қўмондони генерал Жон Кемпбелл бомбардимон учун расман кечирим сўрагани хабар қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар