«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида гуманитар йўналиш бўйича 107,8 минг АҚШ доллари миқдоридаги 15 мингта гриппга қарши ҳамда 677 мингта (3,5 миллион АҚШ доллари) гепатит B’га қарши вакцина келтирилди ва жойларга етказилди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, 23 мартдан 1 апрелга қадар эмлашнинг 1-босқичи ўтказилган ва кекса ёшдаги 200 минг кишига хизмат кўрсатилган. 23 апрелдан 23 июнгача бўлиб ўтган 2-босқичда эса кексалар 100 фоиз қамраб олинди.
23 июндан 1 июлгача эмлашнинг 3-босқичи бўлиб ўтди. Август ва сентябрь ойларида тиббиёт ходимлари ва талабалар иммунизациядан ўтказилган. Улар ўртасидаги қамров 61,2 фоизни ташкил этган ва бу борадаги ишлар ҳали давом этмоқда.
Изоҳ (0)