Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Мажлисининг 14 сентябрдаги қарори асосида Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида доимий ишлайдиган штаб тузилди. Бу ҳақда қўмита расмий сайтида хабар берилади.
Ушбу штабда тадбиркорлик субъектларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги чекловлар ва тўсиқларни бартараф этиш бўйича мурожаатлари қабул қилинади.
Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, шунингдек, Савдо-саноат палатасининг масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилади.
Штаб Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси 13-А уй манзилида жойлашган. 244-89-47, 244-13-89 (факс) телефон рақамлари ва murojaat@soliq.uz почта манзили орқали мурожаатларни жўнатиш мумкин.
Изоҳ (0)