Илон Маск Марс сайёраси иқлимини яшаш тарзига айлантириш мақсадида икки термоядроли қуёш билан ёқмоқчи. Олим ва бизнесмен сайёранинг икки қутбини икки томондан қуёшлар ёрдамида ёқишни тавсия этди. Бу ҳақда Mashable мухбири хабар бермоқда.
Mashable мухбири Илон Маск билан 2 октябрь, жума куни Нью-Йоркда SolarCity компанияси томонидан ўтказилган маросимда учрашди. Мухбир бизнесмен билан NASA’нинг Марс сайёрасида шўр сув топгани ва олимнинг сайёра иқлимини ўзгартиришга қаратилган термоядроли портлаш ҳақидаги мулоҳазаси бўйича суҳбатлашган.
Олим Марсда термоядроли портлашни амалга оширса бўлади, деб ҳисоблаган. Илон Маск буни сайёранинг қутбларида амалга ошириш лозимлиги, натижада портлашлар оқибатида қуёшлар ҳосил бўлишини айтиб ўтган. Кузатувчиларнинг фикрича, Марс қуёшлари каттароқ бўлади. Аммо олим улар сайёрага ҳеч қандай фалокат олиб келмайди, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)