Молдавия бош вазири Валерий Стрелец Молдавия россиялик тинчликпарварларни халқаро фуқаролик миссиясига алмаштиришни талаб қилаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар беради.
«Биз яна бир бор халқаро мажбуриятлар ва мамлакатимиз конституцияси асосларига мувофиқ россиялик ҳарбийлар ва қурол-яроғларни Молдова Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши бўйича талаблар юзасидан қатъий позицияни ифода этамиз», — деди Стрелец.
Унинг таъкидлашича, тинчликпарварлик операцияси ўз вазифасини бажариб бўлган ва эндиликда у халқаро мандатларга мувофиқ келувчи фуқаролик миссияси билан алмаштирилиши лозим.
Изоҳ (0)