Россия расмий шахслари АҚШдан Сурия ҳаво ҳудудидан Америка самолётларини чақириб олишни талаб қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Америка Fox News телеканалининг таъкидлашича, Россия АҚШ самолётларининг Сурия осмонини «зудлик билан» тарк этишини сўради.
Американинг Москвадаги элчихонаси вакилининг сўзларига қараганда, Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Барак Обама Сурияда террорчилик билан кураш масаласида давлатларнинг умумий манфаатлари мавжудлиги ҳақида келишиб олган.
Изоҳ (0)