Испания чемпионати президенти Хавьер Тебас чемпионатнинг 12-туридан ўрин олган «Реал» ва «Барселона» учрашуви вақти эртароққа кўчирилишини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Std.uz».
Ўйин 21 ноябрдан 22 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:30 да бўлиб ўтиши керак эди. Тебаснинг сўзларига кўра, учрашув маҳаллий вақт билан 18:15 да (21 ноябрь куни Тошкент вақти билан 22:15 да) бошланади.
«‘Реал’ ва ‘Барса’ соат 18:15 да ўйнайди. Бу вақтда ўйинни кўплаб осиёлик мухлислар томоша қила олади», — деб такидлаб ўтди Тебас.
Изоҳ (0)