Махачқалъанинг «Анжи» клуби бош мурабийи Юрий Сёмин истеъфога чиқарилди. Жамоани эндиликда вақтинча Ўзбекистон термасининг собиқ футболчиси Руслан Агаларов бошқаради, деб хабар беради «Uff.uz».
Агаларов шу пайтгача «Анжи»нинг ўринбосарларини бошқариб келаётган эди.
Руслан Агаларов 2001 йилда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида битта ўйинда майдонга тушган эди.
Изоҳ (0)