Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA (Regular) йўналиши чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаев Пуэрто-риколик Фрес Окендога қарши ўтказиладиган реванш жангига тайёргарликни давом эттирмоқда. Ушбу жанг 17 октябрь куни Германиянинг Киль шаҳрида ўтказилади, деб хабар беради «Оламспорт».
Чагаев 2014 йилнинг июль ойида Грознийда очколар ҳисоби бўйича Окендони мағлубиятга учратганди. Ўша жанг учун имзоланган шартнома бандида Чагаевнинг Окендога реванш тақдим этиши кўрсатилганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Чагаев Германияда биринчи раунднинг ўзида италиялик Франческо Пьянетани нокаутга учратганди. Бу Русланнинг илк ҳимоя жанги эди. Ўзбекистонлик боксчи бу чемпионлик камарини айнан Окендони мағлуб этиб, қўлга киритганди.
Изоҳ (0)