Бразилиялик футбол ҳаками Габриэл Мурта жаҳл отига минган футболчилардан ўзини ҳимоя қилиш учун ўзига хос усулдан фойдаланди, деб хабар беради «Газета.ru».
Бразилия чемпионатининг қуйи дивизионларидан биридаги учрашувда ҳакам футболчилардан бирини майдондан четлатганидан сўнг, унинг жамоадошлари реферига ташланди. Мурта эса ўзини ҳимоя қилиш учун тўппонча чиқарди.
Шуни қайд этиш жоизки, Муртанинг асосий касби полициячилик ҳисобланади.
Энди ҳакам психологик экспертизадан ўтиши керак, шундан сўнг унинг кейинги ҳакамлик фаолиятига аниқлик киритилади.
Изоҳ (0)