Олий лиганинг 22-турида Наманганда бўлиб ўтган «Навбаҳор» – «Пахтакор» учрашувининг 87-дақиқасида мезбонларнинг бир йўла уч футболчиси сариқ карточка олган. Натижада бу уч футболчининг ҳисобидаги сариқлари сони тўрттага етган ва «Насаф» билан муҳим ўйин олдидан улар дисквалификацияга учради, деб хабар беради «Championat.asia».
Мираброр Усмоновнинг ташаббуси билан Олий лига — 2015 нинг иккинчи даврасида кузатилаётган келишилган ўйинларни аниқлаш бўлими ушбу учрашувга ҳам тўхталиб ўтмоқчи.
Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчилари Тожикистонга қарши учрашувда атайлаб сариқ карточкаларни олганини пайқаб қолган ФИФА кейинчалик ўша футболчиларни яна битта турга четлатган эди.
Агар воқеалар ривожи жиддий тус олса, «Навбаҳор» жамоасини жарима, футболчиларни эса бир нечта ўйинга дисквалификация кутиб турибди.
22-тур. 20 сентябрь«Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент) – 0:1. 3683 томошабин.Огоҳлантиришлар: О. Валижонов (40), А. Саматов (72), С. Шихов (87), Ш. Эркинов (87), Д. Жабборов (87) — Ж. Соҳибов (40), К. Махарадзе (83).
87-дақиқада сариқ карточка олган футболчиларга қўшимча Алишер Саматов ҳам «Насаф» билан бўлиб ўтган ўйинда майдонга тушмаган.
Изоҳ (0)