Россиянинг энг янги сувости кемаси «Новороссийск» Қора денгизга кирди, деб хабар беради «Сегодня.ua».
РФ Мудофаа хизматининг маълум қилишича, сувости кемаси Новороссийскдаги доимий жойлашув пунктидан чиқиб, Севастополга етиб келган. Шимолий флотдан Қора денгиз флотига ўтгандан сўнг, сувости кемаси кўрикдан ўтказилиб, унинг агрегатларига кафолат ва регламент хизмати кўрсатилади.
Манбаларда маълум қилинишича, сувости кемаси 18 та торпедо ёки 24 та мина таший олади.
Изоҳ (0)