24 сентябрь куни юқори даражада бойитилган ураннинг сўнгги захиралари Ўзбекистондан Россия Федерациясига қайта ишлаш учун чиқариб кетилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» БМТ радиосига таяниб.
Ураннинг ядро ёқилғисини қайта ишлаш билан шуғулланадиган «Маяк» ишлаб чиқариш бирлашмасига берилиши Россиянинг тадқиқот реакторлари ёқилғисини қайтариш дастуридаги сўнгги қадамдир. У МAГАТЭ (Атом энергияси бўйича халқаро агентлик), Россия ва АҚШнинг Ядро хавфини пасайтириш бўйича глобал ташаббуси доирасида ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, реактор, қурилма ва у учун мўлжалланган ёқилғи Собиқ Иттифоқ ўрта машинасозлик вазирлиги корхоналарида тайёрланган. Реактор 1975 йилда ишга туширилган. 2012 йилдан буён Ўзбекистон ИИН-3М реакторини фойдаланишдан чиқариш бўйича режа устида ишламоқда. Мамлакат Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг суюқ ёқилғини сақлаш бўйича талабларига жавоб бера олмаслиги туфайли, у Россияга ёқилғини қайтариб олиш илтимоси билан мурожаат қилган эди.
Изоҳ (0)