2015 йилнинг 27 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Антони Жон Блинкен ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон—АҚШ кун тартиби ҳамда муносабатларни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Баъзи минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинди.
26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШ Давлат департаменти вакиллари – давлат котиби ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал, давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Тодд Чапман билан учрашди.
Изоҳ (0)