Америка янгиликлар телеканали бўлмиш CNN бошловчиси жонли эфир вақтида Россия президенти номини собиқ президент — Борис Ельцин номи билан янглиштириб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Телебошловчи ушбу хатосини Владимир Путин БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқини якунлагач содир этган. Бироқ у ўз хатосини дарҳол англаб етган ва телетомошабинлардан узр сўраган.
«Мени кечиринг. 20 йил орқага қайтиб юборибман» — деб ҳазил қилган у.
Изоҳ (0)